Кикбоксинг – Олимпия спорт турларидан бири!

2021 йил 20 июль куни Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) сессиясида кикбоксинг спорт тури олимпия спорт турларидан бири сифатида эътироф этилди.

Бунда, албатта, #WАКО (Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси)нинг роли катта. Ушбу мақсад йўлида WАКО 2018 йил 30 ноябрдан бошлаб ғайрат ва матонат билан иш олиб борди.

WАКО президенти Рой Бейкер: “Биз яна ўз спортимиз тарихини яратмоқдамиз ва бу кун бутун жамоамиз учун унутилмас кун. Олимпия спорт оиласида спортимизни янада ривожлантириш катта илҳом бахш этади. Бугун мен Президент Бахни доимий қўллаб-қувватлагани учун ва ХОҚ аъзоларидан бизни Олимпия спортлари оиласига айланишимизга ёрдам бергани учун миннатдорман. Ташкилот раҳбари сифатида менга спорт турини ривожлантиришни давом эттириш ва унинг келажагини Олимпия оиласида жанговор спорт турлари қаторида таъминлаш учун бундай туртки керак эди. Ташкилотимиздаги ўз ҳиссасини қўшган барчага раҳмат Бизни кутиб олган ХОҚ аъзоларига, ХОҚ Спорт департаментига, ХОҚ Ижроия қўмитасига ва унинг президенти Томас Бахга бизнинг спортимизни тушунгани ва бизни тавсия қилгани учун ташаккур”.

Рой Бейкер ўз сўзида аввалги WАКО президентларига, жаноб Брукнер, Борислав Пелевич, Эммеритус Эннио Фалсонийга ўз миннатдорчилигини билдирди.

"Фурсатдан фойдаланиб айтишим мумкинки, эртага биз ривожланишда давом этамиз ва янги янада катта ва яхши мақсадлар сари интиламиз. Бу фақат аъзо федерацияларимиз, қитъа қўмиталари ва уларнинг президентлари кўмагида бўлади", - деди WАКО президенти.

WАКО, шунингдек, ўз спортида худди шу мақсадга эришган бошқа 5 Халқаро Федерацияни ҳам табриклайди.

Ўзбекистон кикибоксинг ассоциацияси матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!