Кикбоксинг. “Toshkent Open” халқаро турнири якунланди
9-12 май кунлари пойтахтимизда кикбоксинг бўйича “Toshkent Open” халқаро турнири ўтказилди. Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан жами 300 нафарга яқин ўсмирлар ва ёшлар kick-light, light-contact, full-contact, low-kick ва point fighting йўналишларида ўз махоратлирини намойиш этишди.
Халқаро турнирнинг сўнгги кунида ҳал қилувчи беллашувларга йўлланма олган спортчилар ўртасида галафинал жанглари ташкил этилди. Бош соврин учун 12 та вазн тоифасида жанглар ташкил этилиб, унда Абдуллоҳ Рихсибоев, Ҳусанбой Султонбоев, Муҳаммадамин Охунбобоев,Тоиржон Қосимжонов,Одилжон Усанов, Солиҳа Габаева каби жами 12 нафар спортчи рақибларини енгиб чемпионлик шохсупасига кўтарилди.
Айнан ушбу халқаро турнир шу йил сентябрь ойида пойтахтимизда ўтадиган Жаҳон кубоги бахслари олдидан умидли ёшларимиз учун ўзига ҳос кўрик ва синов вазифасини ўтаб берди.
Бахтиёр Тоштемиров.
Фикрлар