Кике Сетьен: Коутиньога имконият бераман
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг келажаги бўйича гапириб ўтди.
"Коутиньо ажойиб футболчи, унинг ўйин услуби менга ёқади. У ҳамон "Барселона" футболчиси.
Агар Филиппе кетадиган бўлса, унда харидор трансфер учун "Барселона"ни қаноатлантирадиган суммани таклиф қилиши керак бўлади. Ҳар қандай ҳолада ҳам у керакли имкониятни мавсум бошида қўлга киритади. Аммо мен унинг хоҳишларини ҳам ўрганиб чиқишим керак", - дейди Сетьен.
27 ёшли футболчи жорий мавсумни "Бавария" сафида ижара ўтказмоқда. Ортда қолган турлар давомида футболчи клуби либосида 22 ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол муаллифи бўлди.
Фикрлар