Килиан Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги молиявий можаро давом этмоқда
Килиан Мбаппе 2024 йилда Мадрид жамоасига эркин футболчи сифатида ўтганидан кейин, у билан Париж жамоаси ўртасидаги пул масалалари бўйича тортишув ҳали ҳам ҳал бўлгани йўқ.
Маълумки, Мбаппе Париж жамоасига нисбатан нафақат молиявий талаблар қўйган, балки 2023 йилда уни янги шартнома имзолашга мажбурлаганини ва руҳий босим ўтказганини таъкидлаб, расман шикоят ҳам киритган. Ўша вақтда у асосий жамоа билан машғулотлардан вақтинча четлатилган эди.
Бугунги суд мажлисида Мбаппе жамоадан 240 миллион евро миқдорида тўлов талаб қилаётгани маълум бўлди.
Футболчи тақдим этган талаблар қуйидагилардан иборат:
12,6 миллион евро — олдиндан огоҳлантириш учун компенсация;
25 миллион евро — ишдан бўшатилиш юзасидан қонуний тўлов;
3,6 миллион евро — таътил пули;
1 миллион евро — уч ойлик маош кечиктирилгани учун қўшимча таътил пули;
44 миллион евро — ноҳақ четлатилгани учун тўлов;
17 миллион евро — 2023 йил апрель – июнь ойлари учун тўланмаган маош;
36,6 миллион евро — имзолаш вақтида белгиланган бонуснинг қолган қисми;
1 миллион евро — одоб-ахлоқ учун бериладиган мукофот;
37 миллион евро — шартномада белгиланмаган қўшимча иш учун;
37 миллион евро — руҳий босим ўтказилгани учун тўлов;
18 миллион евро — меҳнат шартлари бузилгани учун тўлов;
18 миллион евро — хавфсизлик қоидалари бузилгани учун тўлов.
Мбаппенинг вакили суддан унинг ойлик маоши миқдорини 14,8 миллион евро деб ҳисоблашни сўраган.



Фикрлар