Кимдир Туринга, яна кимдир эса Римга йўл олади

А Сериянинг икки гранди - "Ювентус" ва "Рома" жорий ёзги трансферлар даврида ўзаро футболчи алмаштирмоқчи.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар Федерико Бернардески эвазига “бўрилар” хавбеки Николо Дзаньолони хоҳламоқда.

“Ювентус” шунингдек, Даниэле Ругани эвазига Жастин Клюйверт, Женгиз Ундер ва Брайан Кристанте каби “Рома” футболчиларидан бирини қўлга киритмоқчи.

“Ювентус” айни дамда А Серияда пешқадамлик қилмоқда. “Рома” эса 5-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)