Киран Триппьер “Тоттенхэм” билан шартномасини узайтирди

 

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Киран Триппьер Лондонда узоқ йиллар қоладиган бўлди. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда.

Манбаларда ёзилишича, 26 ёшлик футболчи лондонликлар билан шартномасини узайтирди. Томонлар ўзаро 2022 йилгача бўлган битимни имзолашди.

Маълумот ўрнида, Киран Триппьер якунланган мавсум “Тоттенхэм” сафида АПЛ доирасида 12 ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!