КЛ саралаш. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шомуродов эса захирадан майдонга тушди

CHERY AUTO

Конференциялар лигаси саралаш босқич жавоб ўйинида "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Черно море"ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов эса иккинчи бўлимда захирадан ўйин қўшилди. 
 
Дастлаб, учрашувнинг 17-дақиқасида Иван Брнич ҳисобни очди. Кейин эса 31 ва 36-дақиқаларида Мигел Крешлу ва Нуну да Кошта ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, ҳисобни йириклаштирди. Шу билан бира, иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида бурчакдан узатилган тўпни Кристофер Олери боши билан дарвозани ишғол қилган ҳолда, беллашувдаги сўнгги голни киритди. 
 
Ушбу ғалаба орқали Туркия клуби кейинги босқичга йўл олди. 
 
Маълумот ўрнида, жамоанинг янги футболчиси ва ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев бугун қайдномага ҳам киритилмади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
01/08/2025 08:30
Элдо ва Аббос тандеми негрларни ракобатда ютиб чикади.Буларни асосийда тушишига яна 3-4 та уйин керак.
Абдилхамит
01/08/2025 00:57
Негирлари ичида кийин экан.Аббос тушса Элдорга осон булади