КЛ саралаши. Раҳмоналиев яна захирада қолган учрашувда "Сабах" йирик ҳисобда зафар қучди

CHERY AUTO

Конференциялар лигаси саралаш босқич жавоб учрашувидан ўрин олган "Сабах" - "Петрокуб" жамоалари ўртасидаги беллашувда Озарбайжон клуби 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. 
 
Дастлаб 22, кейин эса 28 ва сўнгра 44-дақиқаларда Жой-Ланс Миккельс голлар уриб, хет-трикни расмийлаштирди. Шунингдек, 45+1-дақиқада Павол Шафранко ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг 4 та голига эса рақиблар 1 та гол билан жавоб қайтарди. Ушбу гол ҳам 41-дақиқада Солвет томонидан киритилди. 
 
Маълумот ўрнида, икки ўйин натижасига кўра, 6:1 ҳисобида "Сабах" ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Ушбу икки тўқнашувда ҳам ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев захира ўриндиғида қолдирилди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!