Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

КЛ. Ярим финал босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди

"Астон Вилла" ўз майдонида "тарсаки еди"

Конференциялар лигаси ярим финалидан ўрин олган учрашувлар ўз ниҳоясига етди. 

"Астон Вилла" - "Олимпиакос" баҳсида меҳмонлар 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Ўйинда Эль-Кааби хет-трик қилган бўлса, Ҳеззе битта гол урди. Уоткинс ва Диабилар жавоб қайтаришди. Шунингдек, Луис пенальтидан унумли фойдалана олмади. 

"Фиорентина" ўз майдонида "Брюгге"ни таслим қилди. 

Дастлаб, Сотти ҳисобни очди, Ванакен эса тенглаштирди. Тайм сўнггида Белотти жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Родригес имкониятларни тенглаштирди. 90+1 дақиқада Нзола ғалаба голини уриб кетди. 

Лига конференций УЕФА
Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ