Кличко Жошуага омад тилади (фото)
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко WBA/IBF/IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуани ўзига ўринбосар дея унга омад тилади.

– Юрагим ҳотиржам, чунки мен машъалани кейинги авлод боксчиси бўлган Энтони Жошуага юбордим. Омад, укам! Мен сен билан фахрланаман! – деб ёзади Владимир твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кеча украиналик боксчи профессионал фаолиятини якунлагани маълум қилди. У сўнгги марта апрел ойида Лондондаги “Уэмбли” стадионида Жлшуага қарши рингга кўтарилган ва 11-раундда техник нокаутга учраган эди.

 

My HEART is at PEACE as I pass the torch to @anthonyfjoshua - the next generation. Good luck little bro, I'm proud of you! pic.twitter.com/R64jCOMYTA

— Klitschko (@Klitschko) 4 августа 2017 г.