Клинсманн АҚШ термаси мураббийлигидан озод қилиниши мумкин
Ads

Германиялик мутахассис Юрген Клинсманн АҚШ терма жамоаси бош мураббийлигидан озод қилиниши мумкин, дея хабар беради Mirror нашри.

Бунга Клинсманн бошчилигидаги АҚШ термаси ЖЧ-2018 саралаш доирасида Коста-Рикага йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганлиги сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур натижа АҚШнинг сўнгги 36 йил ичидаги саралаш баҳслари қайд этилган энг йирик мағлубият бўлди. Клинсман жамоаси бундан олдинги ўйинда ўз майдонида Мексикага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.