Клопп АПЛда март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп март ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Клопп қўл остида "Ливерпуль" март ойида тўртта учрашувда майдонга тушди ва шундан 3тасидан ғалаба ҳамда 1тасида дуранг натижа қайд этди. Хусусан, "қизиллар" Ливерпуль дербисида "Эвертон" билан 0:0 ҳисобини қайд этган бўлса, "Бёрнли", "Фулхэм" ва "Тоттенхэм"га қарши кечган баҳсларда ғалаба қозонди.
Ўтказилган сўровномада немис мутахассиси энг кўп овозга эга бўлди. У Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Брендан Рожерс ("Лестер"), Марку Сильва ("Эвартон") ва Ральф Хазенхютлл ("Саутгемптон")ни ортда қолдирди. Шуни қўшимча қилиш керакки, Клопп учинчи маротаба ойнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоаси айни вақтда АПЛда карвонбошчилик қилмоқда.
Фикрлар