Клопп: "Барселона" Коутиньони юқори баҳолаётгани ёқимли, аммо...

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа раҳбарияти бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони “Барселона”га сотиш ниятида эмаслигини тасдиқлади.

“Албатти, Коутиньони юқори баҳолаётганликлари ёқимли, аммо “Барселона” фикридан қайтиб, ўз қувватини сақлаб тургани маъқул. Улар эътиборини бошқа футболчиларга қаратиши ҳам мумкин.

“Барселона” вакиллари Ливерпулга музокаралар ўтказиш учун келишади? Бу кулгули. Қолаверса, мен ҳам буни истамаган бўлардим”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар Бразилия терма жамоаси аъзоси учун нархни 120 млн еврогача оширишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!