Клопп бу футболчи учун пулни аямайдиган бўлди

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси етакчисига айланган Флориан Нойхаус гранд клублар ўртасида талаш бўлмоқда. 24 ёшли ярим ҳимоячини “Боруссия Д”, “Бавария” ва “Ливерпуль” ўз сафида кўрмоқчи.

Бу жамоалар орасида ливерпулликларнинг имконияти баланд  ҳисобланади. “Бавария” Нойхаус учун белгиланган 45 миллион еврони қиммат санаяпти. Қолаверса, мюнхенликлар таркибида Леон Горецка ва Йозуа Киммих борлиги учун Нойхаусга эҳтиёж катта, дейиш қийин.

Дортмундликлар эса, одатда қиммат футболчи олмайди. Улар арзон ўйинчиларни трансфер қилиб, кейин катта суммага сотиш усулини қўллайди.

Юрген Клопп эса Нойхаус учун пулни аямоқчи эмас. У германиялик футболчини жамоадан кетаётган Жоржиньо Вейналдумнинг ўрнида ўйнатмоқда.

Нойхуас жорий мавсумда Бундеслигада бешта гол уриб, бешта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар