Клопп бу таклифни рад этди
"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп АҚШ терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида хабар берган эдик.
Журналист Девид Орнштейннинг 57 ёшли германиялик мутахассис америкаликларнинг таклифини рад этган. Манба берган хабарга кўра, рад этишга немис мутахассиси маълум муддат мураббийлик фаолиятидан танаффус олишга қарор қилгани сабаб бўлган.
Клоппнинг сўнгги клуби 2015 йилдан буён бошқарган "Ливерпуль" эди. Ўтган мавсум якунлангач, мутахассис меҳнат шартномасини узайтирмасликка қарор қилди ва клубни тарк этди.
Айтиш жоизки, 2026 йилда АҚШ Мексика ва Канада билан биргаликда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Фикрлар