Клопп гол ура олмаётган Салоҳ ҳақида нималар деди?

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг 8та ўйиндан буён давом этиб келаётган голсиз серияси ҳақида гапириб ўтди.

“Тоттенхэм”га қарши ўйиндаги ғалаба голи автогол бўлди, аммо бунга Салоҳнинг боши билан берган зарбаси сабаб бўлди. Шундай экан буни унинг голи деб айтиш мумкин.

У ўтган мавсумд 40та гол урганида унга қандай муносабатда бўлган эдингиз? Унинг фаолияти ҳали тугамади. Агар у бу мавсум 20та гол урса, 2 йилда 60та гол урган бўлади. Бу эса ёмон натижа эмас”, - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, 26 ёшли мисрлик футболчи жорий мавсум АПЛда жами 32та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 17та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!