Клопп: "Ҳакам буни кўрдими, билмадим"

АПЛ 18-туридан ўрин олган марказий ўйин, "Ливерпуль" - "Арсенал" баҳси якунига етди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлади - 1:1. 

Дастлаб, 4-дақиқада Габриэл Магальяйнс бош билан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада Муҳаммад Салоҳ қанотдан уюштирган рейдини ажойиб зарба билан тугатиб, мувозанатни тиклади. Ўйиндан сўнг Юрген Клопп Мартин Эдегорнинг қўлига тўп тегиб кетган баҳсли вазият ҳақида гапирди.

"Ғалати вазият. Ҳакам буни кўрдими, билмайман. Аммо эпизодга қараб, қандай қилиб бу пенальти эмас деб айта олишингизни рости тушуна олмадим", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, 40 очкоси бор "Арсенал" Премьер-лига турнир жадвалида пешқадам бўлса, 39 очкога эга "Ливерпуль" 2-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!