Клопп кетиш иштиёқидаги Вейналдум билан шахсан гаплашмоқчи

"Ливерпуль" устози Юрген Клопп тез кунларда "Барселона"га ўтиши кутилаётган Жоржиньо Вейналдум билан шахсан гаплашмоқчи.

Маълум бўлишича, нидерландиялик ярим ҳимоячи "қизиллар" сафини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. У терма жамоадаги собиқ устози Рональд Куман билан "Барселона"да ишламоқчи. Ўз навбатида, мураббийнинг ҳам янги клубидаги биринчи хариди Вейналдум бўлиши кутилмоқда.

29 ёшли хавбекнинг амалдаги шартномаси 2021 йилда тугайди. Унинг трансфер суммаси 40 млн евро этиб белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!