Клопп: Коутиньо ва
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Барселона" вингери Филиппе Коутиньонинг "Бавария"га ижарага ўтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо 2013-2017 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг 145 млн евро эвазига каталонияликлар сафига кўчиб ўтган эди.

“Биз уни қўйиб юборишни унчалик ҳам хоҳламагандик, у ажойиб футболчи. Коутиньо – топ даражадаги футболчи. “Бавария” учун бу ажойиб трансфер бўлди.

Ўша пайтда “Ливерпул”да уни қайтариб олишга маблағ бўлмаганини инобатга олсам, унинг “Бавария”га ўтгани яхши вариант бўлди. Ўшанда мен Филиппега у ва “Бавария” бир-бирларига жуда мос тушишини айтганман”, - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Коутиньо ҳозирча Бундеслигада 2 та ўйинда майдонга тушди.