Клопп Куман ишонмаган футболчини кутяпти
“Барселона”га ҳимоячиси Самуэль Умтити фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.
Жорий мавсумда мудофаа чизиғида кўплаб муаммоларга дуч келган ва шу сабабли, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмаган “Ливепуль” бош мураббийи Юрген Клопп 27 ёшли франциялик ҳимоячини ўз жамоасига таклиф этмоқда.
Умтитининг ўзи ҳам Рональд Куман унга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётганини инобатга олиб, жамоасини янгилашга қарши эмас.
Каталония клубига катта умидлар билан олиб келинган футболчи жорий мавсумда тўққизта ўйинда майдонга тушди холос.
Умтитининг каталонияликлар билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг ярмигача расмийлаштирилган. Куман ҳам бу футболчининг кетишига қаршилик қилмайди.
Фикрлар