Клопп кутган футболчи ким?

“Ливерпуль” моҳир ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Шунинг учун "қизиллар" ёзги трансферлар вақтида “Лилль” ҳужумчиси Виктор Осимхенни олиб келадиган бўлди.

Клопп жамоаси нигериялик футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр эканини билдирмоқда.

Лекин францияликлар бу трансферга шошилмаяпти. Чунки “Наполи” раҳбарияти “Лилль”нинг икки футболчиси учун 100 миллион евро беришини маълум қилган. Неаполликлар кутаётганлардан бири айнан Осимхен.

victor-osimhen-losc-2019

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)