Клопп: Мен ҳамон унга ишонаман!

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа дарвозабони Алиссон Беккерни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

- Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ ва мен Алиссонга ишонч билдиришда давом этаман. Ҳаммамиз инсонмиз. Унинг охирги ўйинлардаги хатоларини кўрдик. Албатта, Алиссон ўз устида кўпроқ ишлаши керак, зотан, ҳозир у айнан шу билан банд.

Хато ҳеч кимга ёқмайди. Алиссон ақлли йигит ва у буни тўғри тушунади.Унинг истеъдодига шубҳам йўқ, - деди Клопп.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар