Клопп "Реал"га келса 5та футболчини сотиб олишни талаб қилмоқчи

  • 17.01.2026 21:17
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ва "Боруссия Дортмунд" клублари собиқ мураббийи Юрген Клопп "Реал"га келса кўп нарсалар талаб қилади.

Tecno

Хабарларга кўра, Юрген Клопп "Реал"га келса жамоани жиддий тарзда кучайтирмоқчи. Манбага кўра, германиялик мутахассис трансфер шорт-листидан 5 нафар футболчи жой олган. "Қаймоқранглилар" ҳимоя чизиғи учун, Марк Гехи ва Дайот Упамеканони мақбул вариант сифатида кўрмоқда. Бундан ташқари ярим ҳимоячилар Бруну Гимараеш ҳамда Анжело Штиллер ва қанот вингери Карим Адейемини харид қилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, айни вақтда "қироллик клуби"ни Альваро Арбелоа бошқариб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!