Клопп Салаҳга мурожаат қилди
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ Стивен Жеррард билан суҳбатлашди. Интервью давомида Жеррард унга жамоанинг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппнинг видеомурожаатини намойиш этди.
“Мен учун сен билан ишлаш шараф ва катта завқ эди. Ҳаммаси доим ҳам осон бўлмаган, лекин кўп ҳолларда жуда яхши ўтди (кулади). Эслайсанми, ҳамкорликни бошлаганимизда: ‘Кел, алоҳида тарих яратайлик ва шундай қилайликки, 10–15 йилдан кейин орқага қараб, табассум қилайлик’, дегандим. Ҳозир ўша вақтларни эслаб, юзимда табассум пайдо бўлади.
Мен бу йўлнинг бир қисми бўлганимдан жуда миннатдорман. Олдинда яна яхши йиллар бор — улардан завқ ол. Кўришамиз. Хайр!”, — деди Клопп.
Маълумот учун, мисрлик вингер мавсум якунида 9 йиллик фаолиятидан сўнг “Ливерпуль”ни тарк этади. Клопп эса жамоани 2015–2024 йилларда бошқарган ва ҳозирда “Ред Булл” тизимида ишламоқда.

Фикрлар