Клопп Санчони сотиб олиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Жейдон Санчони сотиб олиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

"Санчо ажойиб футболчи. Аммо мен бу каби миш-мишлар қаердан пайдо бўлаётганини билмайман.

Агар биз Санчо учун курашадиган бўлсак, унда маълум доира вакилларигина бу ҳақида хабардор бўлишади. Демак, бу гаплар биздан чиққан эмас.

Бу мавзуда оғиз очолмайман. Чунки ўз қонунларимизни ўзгартира олмайман. Бу гап қандай қабул қилинишини яхши биламан, бироқ айтадиган бошқа гапим йўқ.

Жейдоннинг трансфер суммаси жуда юқори. Бу биз учун юз фоизлик муаммо", - дейди Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!