Клопп
Ads

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер-лигаси 9 турида «Тоттенхэм»га қарши баҳсда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан сўнг, эртасига футболчилар учун йиғилиш ўтказди.

Ушбу тадбирда германиялик мутахассис ўша баҳс видеоси орқали ҳимояда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб ўтди.

Ушбу мулоқот очиқ тарзда ўтди. Клопп голлардаги айбни Миноле ёки Ловренни эмас, бутун жамоани айблади.

Маълумот учун, шанба куни «қизиллар» ўз майдонида «Хаддерсфилд»ни қабул қилади.