Клопп ва бир неча собиқ футболчилар Германияда янги лига ташкил қилишмоқчи
Юрген Клопп, Маркус Креше, Сами Хедира, Андреас Реттиг ва Марк Ленс янги Германия лигасини яратиш режалари устида ишламоқда.
Bild маълумотларига кўра, бу ғоя ёш истеъдодларнинг асосий жамоаларга кириши қанчалик қийин эканлиги ҳақидаги хавотирлар ортиб бораётгани сабабли пайдо бўлган.
Гуруҳ Бундеслигага ўтишдан олдин футболчиларга тажриба орттиришга ёрдам берадиган ёшлар (21 ёшгача) лигасини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мавжуд тизимнинг камчиликларига қуйидагилар киради:
— Фақат 9 та немис академияси Европадаги энг самарали 100 та академия қаторига киради;
— Бундеслигада Европанинг бешта етакчи лигалари орасида ўз академиялари тарбияланувчилари сони энг кам;
— Бундеслигада ўйин вақтининг 85 фоизи академия тарбияланувчиси бўлмаган футболчилар ҳиссасига тўғри келади.
Фикрлар