Клопп Вейналдум ўрнига "Ливерпуль"га кимни олиб келмоқчи?

“Брайтон” ярим ҳимоячиси Ив Биссума фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттиришга яқин турибди.

ESPN нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар 24 ёшли футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузата бошлаган. Жамоа устози Юрген Клопп ёзда шартномаси якунланадиган Жоржиньо Вейналдумга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Малилик футболчининг трансфери 30 млн фунтга баҳоланмоқда. Айтиш керакки, “Ливерпуль” Биссума учун курашаётган ягона жамоа эмас. Унга “Монако”, “Манчестер Юнайтед” ва Испаниянинг икки клуби ҳам қизиқмоқда.

“Брайтон” Ив Биссумани 2018 йил 15 млн фунтга сотиб олган эди. У жорий мавсум АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!