Клопп хавотирга тушиб қолди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоасида жароҳат олган футболчилар кўпайиб бораётганидан хавотирга тушмоқда.

Хусусан, ливерпулликларнинг мағлубияти билан  якунланган “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда германиялик мутахассис асосий таркиб ўйинчиларидан Жоэл Матп, Иброҳим Конате, Тьягу Алькантара хизматидан фойдалана олмади.

Фабиньони ҳам бошланғич таркибга киритиш имкони бўлмади.

Аввал, Клопп жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларни ички резерв орқали ҳал қилишни режалаштирганди. Энди бунинг имкони йўқлиги ойдинлашди.

- Биз жароҳатлар масаласида жуда мураккаб вазиятга тушиб қолдик. Охирги ҳафтада 14-15 та ўйинчи билан машғулот ўтказишимизга тўғри келди. Энди бу футболчиларнинг жароҳат олмаслигига умид қилишимиз керак, чунки захирада бошқа ўйинчи қолмади.

Хавотирлар билан “Борнмут”, “Ньюкасл” ва “Эвертон”га қарши ўйинларга тайёрланамиз, - деди Юрген Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!