Клопп: Яхшиям “Порту” билан февралда ўйнаймиз
Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1/8 финалида қур’а натижасига кўра, Португалиянинг “Порту” клуби билан тўқнаш келиши маълум бўлганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Порту” – кучли жамоа, улар Португалия чемпионатида етакчилик қилишмоқда. Улар қийин гуруҳдан чиқишга эришди. Бу ўйин жуда ҳам қизиқарли ўтади. Яхшиям, биринчи ўйин Португалияда февралда ўтади. Бу вақтда у ердаги об-ҳаво Англиядагидан яхшироқ бўлади.

Рақибга қарши тайёргарлик кўриш учун етарли вақт бор. Олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Чунки, олдинда трансфер ойнаси бор ва футболчилар жароҳат олишлари мумкин. Биз биринчи ўйинга қадар 20 тача баҳсда иштирок этамиз”, – деб айтиб ўтди германиялик мутахассис.