Клопп ёш юлдузга харидор

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп клуб раҳбариятидан “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани трансфер қилишни сўрамоқда.

18 ёшли франциялик футболчи ливерпулликлар сафини тарк этаётган Жоржиньо Вейналдум ўрнини босиши керак бўлади.

Аввалроқ, Англия чемпиони билан янги битим тузишдан бош тортган нидерландиялик ярим ҳимоячи “Барселона” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Камавингага анчадан бери “Реал” харидор ҳисобланади. Бироқ, мадридликлар футболчи учун “Ренн” талаб қилаётган  60 миллион еврони топа олмаяпти. Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер ҳам Камавингани Англия чемпионатига олиб келишга қарши эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар