Клоппнинг Гакпо трансферидан сўнг ниҳоят кўнгли тўлди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпонинг трансфери ҳақида фикр билдирди. 23 ёшли голландиялик футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, яқинда шартнома имзолайди.
"Ушбу хариднинг уддасидан чиққанимиз биз учун жуда ажойиб янгилик. Биз келажаги порлоқ футболчи билан шартнома имзолашга муваффақ бўлдик. У эндигина 23 ёшда, лекин аллақачон катта тажрибага эга.
Коди "ПСВ" сардори бўлган, ўтган мавсумда Голландиянинг энг яхши футболчиси деб топилди ва ўз терма жамоаси билан жаҳон чемпионатини ажойиб ўтказди", — деди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Гакпо Голландия чемпионатида 14 та ўйин ўтказиб, гол+пас тизимида 21 (9+12) очко жамғарди. ЖЧ-2022да ҳужумчи ўз терма жамоаси сафида бешта ўйин ўтказиб, учта гол урган.
Фикрлар