Клоппнинг “Ливерпул”ига Германия терма жамоаси футболчиси етишмаяпти

Германия терма жамоаси ҳамда “Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. The Times нашрининг маълум қилишича “Ливерпуль” клуби 23 ёшли футболчини сотиб олишга жиддий бел боғлаган.

Айтиш керакки, Дракслер қишки трансфер даврида ўз жамоасини алмаштиришни истамоқда. Ўз навбатида “бўрилар” раҳбарияти ҳам бунга қарши эмас. Агар яхши таклиф чиқса, немис клуби футболчини сотишга тайёр.

Аввалроқ ПСЖ, “Арсенал” ва “Севилья” каби жамоалар Дракслерни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканликлари ҳақида хабарлар тарқарлган эди. Энди улар сафига “Ливерпуль” ҳам қўшилди.

Маълумот учун, Дракслер ушбу мавсумда жами 14та учрашувда майдонга тушган ва бор йўғи 1та голга ассисентлик қилган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!