Клоппнинг "Реал"га қачон бош мураббийи бўлиши маълум бўлди
"Реал Мадрид" клубини германиялик мутахассис бошқариши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.
Манбага кўра, Юрген Клопп келаси мавсумда мадридликлар бош мураббийига айланиши кутилмоқда. Клопп аллақачон "Бернабеу"дан бир соатлик масофа узоқлигида жойлашган 4 миллион евроли уй сотиб олди. Унинг сўгги ишлаган жамоаси "Ливерпуль" ҳисобланади.
Маълумот учун, "қаймоқрангликлар" жорий мавсум Ла Лига турнир жадвалида 54 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Улар пешқадам "Барселона"дан бир очко кам жамғарган.
Фикрлар