"Клуб тарихида қилмаган натижаларни амалга ошириш учун курашамиз, бизга рақиб муҳим эмас" - "Машъал" ҳимоячиси Жиззахдаги ғалаба ва "Пахтакор"га қарши "настрой" ҳақида

  • 01 Apr 08:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Машъал” клуби ўтган турда Жиззахда “Сўғдиёна”ни ягона гол эвазига мағлубиятга учратди ва бу йил Суперлигадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Олдинда эса муборакликларни Тошкентда “Пахтакор”га ва сўнг Андижонда “Андижон” жамоаларига қарши учрашувлар кутмоқда. “Машъал”нинг ажойиб ҳимоячиларидан бири Самандар Очилов бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Самандар "Машъал" клуби Жиззахда илк ғалабасини қўлга киритди. Лекин тан олиш лозим, ўйиндан аввал кўпчилик бу натижани кутмаганди. Дастлаб шу хусусида тўхталсангиз.

- Биринчи навбатда барчани ўтиб кетган Рамазон ҳайит байрами билан табриклайман. Ҳа, кўпчилик бу натижани кутмаганди. Аллоҳга осон экан. Жамоамиз билан машғулотларда ҳаракат қилдик, мураббийимиз тактик кўрсатмаларни жуда аъло даражада етказиб бера олди. Ўйинда ғалаба қозониш учун ҳар қандай сабабларни қилдик. Шу боис биз сабабини қилдик, Аллоҳ ғалабани берди.

- Сизнингча, рақиб “Машъал”нинг кучига етарли баҳо бермадими?

- Биласиз, “Сўғдиёна” кетма-кет иккита мағлубиятни қабул қилиб олди. Уларга рақибни аҳамияти йўқ эди. Майдонга фақат ғалаба учун чиқишлари аниқ эди. Биз бу нарсадан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилдик. Айтганимдек, биз ёки улар хоҳлагандек бўлмайди.

- “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалабани сенцасия сифатида баҳоласа бўладими?

- Албатта, мен йўқ деган бўлардим. Чунки мусобақа давомида биз буни исботлаяпмиз ва “Машъал” тарихида қилмаган натижаларни амалга ошириш учун курашамиз.

- “Машъал”ни 2 апрель куни Тошкентда “Пахтакор”га қарши қолдирилган учрашув кутмоқда. “Пахтакор” ўтган турда “Динамо”га ютқазди. Бамисоли яраланган шер каби турибди. Агар дуранг бўлса жамоангиз учун қониқарли бўладими ёки фақат ғалаба қониқтирадими?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бизга рақиб муҳим эмас. Барчасини ҳурмат қилган ҳолда ўйинда ғалаба қозониш учун сабабларини қиламиз. Бунинг учун албатта мураббийларимизга таянамиз.

- “Машъал”ни 6 апрелда Андижонда ҳам қийин баҳс кутяпти. Кетма-кет ўйинлар сабабли бу жамоага ноқулайлик ё тайёргарликда тикланиш учун қийинчилик туғдирмайдими?

- Ҳа, албатта биз инсонмиз, чарчоқ бўлади. Аммо бу бизга баҳона эмас. Ҳолатдан чиқиб кетиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз. Тикланиш учун жамоа раҳбарлари бизга яхши имкониятлар яратиб беришмоқда.

- Бу йил йиғилган таркиб билан жамоа нимага қодир?

- Яна бир бор айтаман, биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Ўзимизни ўйин услубимиз бор ва ҳар қандай жамоага қарши ўйнай оламиз. Буни мусобақа давомида исботлаймиз.

- “Машъал”дан аввал четда легионер бўлиб ўйнагансиз. Энди четга кетиш ниятингиз йўқми?

- Ҳозирча легионер бўлиб ўйнаш ниятим йўқ. Мен оилам даврасида кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайман.

Яраланган шерлар учун "Машъал" қулай рақибми ёки...

Comments

You must be logged in to commet!