Клуби президенти ўлдирилди
Болгариянинг Пловдив шаҳрида жойлашган "Ботев" футбол клуби президенти, тадбиркор Илиян Филипов ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб, Nova нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса Филипов футбол ўйинидан сўнг уйига қайтаётган пайтда содир бўлган. Транспорт ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи компаниялар эгаси бўлган бизнесменнинг бошига ўқ отилгани айтилмоқда.
Полиция ва прокуратура вакиллари махсус брифингда қотиллик содир этилганини тасдиқладилар. Бироқ тергов сирини келтириб, ҳодиса тафсилотларини ошкор қилишдан бош тортдилар.
Расмийларга кўра, ҳозирги пайтда воқеа жойида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, суриштирув бошланғич босқичда ва қотилликнинг барча эҳтимолий версиялари кўриб чиқилмоқда.

Фикрлар