Клубимиз 111 йил давомида Холандсиз футбол ўйнаган!
“Боруссия” бош директори Ханс-Йоаким Ватцке жамоа тўпурари Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”га ўтиб кетаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- Клубимиз 113 йилдан бери футбол ўйнаб келади ва улардан 111 йил Эрлинг Холандсиз ўтган. Бир пайтлар ҳужумда Роберт Левандовски бўларди. У 2014 йилда кетди. Лекин биз кейинги йилларда ҳам футбол ўйнадик. Ҳар бирингизни ишонтириб айтаманки, Эрлинг кетган тақдирда ҳам 100 фоиз ўрнига бошқа ҳужумчи топамиз, - деди Ханс-Йоаким Ватцке.
Норвегиялик ҳужумчи Дортмунд кулбига 2020 йилнинг бошида “Зальцбург”дан 20 миллион эвазига кўчиб ўтганди. 21 ёшли тўпурар шу пайтга қадар “Боруссия” сафида 88 та учрашув 85 та гол урди.
Фикрлар