Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоалар сони 48 тага кўпайиши мумкин
УЕФА ФИФАнинг кейинги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасида жамоалар сонини 32 тадан 48 тага кўпайтириш таклифини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Илгари Европа футбол ассоциациялари иттифоқи турнир форматини ўзгартиришга қарши бўлган, чунки бу Чемпионлар лигаси мақомига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирда эди.
Шунингдек, The Guardian нашрининг маълум қилишича, бу қарорга ўтган турнирда қатнашмаган юқори даражадаги клубларнинг, жумладан "Барселона", "Ливерпул" ва "МЮ"нинг босими билан боғлиқ.
Маълумот учун, мазкур мусобақанинг илк ғолиби Англиянинг "Челси" жамоаси ҳисобланади.
Фикрлар