Клублар ўртасидаги ЖЧ. Илк ярим финалчи номи маълум

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган "Леон" - "Урава Редс" учрашуви бўлиб ўтди ва унда японияликлар 0:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиндаги ягона голни Схалк урди. Ҳужумчи 78-дақиқада Кантенинг узатмасидан сўнг мексикаликлар дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа, "Урава Редс" ярим финалга йўл олди. Клуб кейинги босқичда "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!