
Клубсиз юрган юлдуз чемпион жамоа сафига қўшилиши мумкин
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Варди фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Ҳужумчига амалдаги чемпион "Наполи" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Манбага кўра, Италия клуби раҳбарияти жароҳат олган Ромелу Лукаку ўрнига Вардини олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда. Белгиялик футболчи сон мушаклари шикастлангани сабабли уч ойга сафдан чиққан.
Вардининг ўзи ҳозирда клубсиз юрибди. У ёзда шартномаси тугаганидан кейин "Лестер"ни тарк этди. Миш-мишларга кўра, 38 ёшли форвардга "Селтик", "Вест Хэм" ва "Брентфорд" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Ўтган мавсумда Жейми Варди "Лестер" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии