Коди Гакпо “Манчестер Сити”га ўхшамаган трансфери ҳақида гапирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпо «Манчестер Сити»га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.

Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Гакпо «Тоттенхэм»ни эмас, «Манчестер Сити»ни танлагани маълум бўлган эди. Бироқ трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «Ливерпуль» Коди Гакпони жамоадан қўйиб юбормасликка қарор қилди.

Гакпонинг сўзларига кўра, у ёзда янги чақирув изламаган ва «Ливерпуль»дан кетишни талаб қилмаган. 27 ёшли нидерландиялик футболчи учун бу давр шахсий ҳаётидаги оғир воқеалар сабаб ҳам мураккаб кечган.

- Бу ҳақида тафсилотларга киришни хоҳлайсизми-йўқми, билмайман, чунки ҳозир бу ҳақда гапиришнинг маъноси йўқ. Аммо футбол ва ҳаётдаги барча воқеаларни ҳисобга олсак, бу мен ва оилам учун оғир ёз бўлди. Шунинг учун мен шунчаки воқеалар қандай ривожланса, шундай бўлишига имкон бердим.

Ҳа, футболчи ҳаёти шундай. Мен ҳамма нарсани танлай олмайман. Шунчаки ўзим яхши биладиган ишни — футбол ўйнашни давом эттиришим керак. Содир бўлаётган ёки содир бўлмаган барча нарсадан ортиқча хавотир олишим керак эмас. Бу вазиятни барибир ўзгартирмайди.

Бу жуда узун ҳикоя. Ёз барча жиҳатдан жуда оғир ўтди. Мен шунчаки воқеаларнинг ўз йўлида кетишига имкон бердим ва нима бўлишини кузатдим. Охир-оқибат, бўлиши керак бўлгани бўлди. Ҳозир эса оилам ва дўстларим билан ҳаётдан, шунингдек, клубдаги жамоадошларим билан футбол ўйнашдан завқ олишни хоҳлайман, - деди Гакпо The Telegraph нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!