«Кўҳна қитъада» «Интер»дан ташқари яна 14 клуб чемпионликни нишонлади! Қайси клублар олтин медалга эга чиқди?

SPORTS.uz Миланнинг «Интер» клубини Италия чемпионлиги билан табриклайди. Фурсатдан фойдаланиб, Европанинг бошқа биринчиликларига ҳам назар ташлаймиз. Хўш, Европанинг қайси чемпионатларида ғолиблар номи аниқ бўлди? Бугун шу ҳақида батафсил.

Италия - «Интер»

Антонио Конте шогирдлари «Ювентус»нинг 9 йиллик гегемониясига барҳам беришни уддалади. Эътиборлиси шундаки, 2011 йилдан бери клуб бирорта соврин ютмаган эди. Италия кубогида зафар қучгач, «Интер» нақд 10 йил совринларсиз қолиб кетди. Ҳозир эса, айнан улар мамлакатдаги энг кучли клуб номини ўзиники қилиб олди.

indsad12

Россия - «Зенит»

Россияда эса, «Зенит»нинг олтин даври давом этмоқда. Питерликлар қаторасига 3 йилдан бери чемпионликни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Сўнгги 20 йил ичида РПЛда бирорта клуб кетма-кет 3 бор чемпионликни нишонламаган.

dedede

Нидерландия - «Аякс»

Амстердам жамоаси 2019/20 йилги чемпионликни ҳимоя қилди. Мамлакат клублари ичида биринчилардан бўлиб 35-чемпионлигини нишонлаган «Аякс» кубокда ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди.

Шотландия - «Рейнжерс»

Стивен Жеррард клуб бошқарувига келгач, Глазго клубида ўсиш кузатилди. Жорий мавсумда эса, «Ливерпуль» афсонаси «Селтик»нинг 10 йиллик сериясига барҳам берди. Яқиндагина банкрот, деб эълон қилинган жамоа бугун 55-чемпионлигини нишонлади.

djeijdfewf

Украина - «Динамо»

Мирко Луческо «Киев» билан шартнома имзолаганида, кўплаб мутахассислар ҳайрон қолган эди. «Шахтёр» эса, «Динамо»нинг янги мураббийига етарлича баҳо бергани йўқ. Натижада, Лучески ёшларга суянган жамоани чемпионлик сари етаклади. Донецк клуби эса, 4 йил деганда ички биринчиликдаги 1-поғонани бошқа клубга топширди.

mirefkofw

Венгрия - «Ференцварош»

Сергей Ребров бошқарувидаги жамоасини қаторасига 3-бор Венгрияда тенгсиз бўлишини таъминлади. Будапештликлар ўз тарихида 32 бор чемпионат олтин медалларига эга чиққан.

Греция - «Олимпиакос»

Чемпионат якунига 7 тур қолган бир пайтда, «Олимпиакос» олтин медалларни ўзиники қилиб олди. Жамоа нақд 46 марта ички биринчиликда тенгсиз, деб топилган. Қолган барча жамоаларнинг чемпионлиги қўшиб ҳисобланса, 39 дан ошмайди. Эътиборлиси шундаки, 1996/97 йилги мавсумдан бери «Олимпиакос» атиги 4 бор чемпионликка эриша олмаган холос.

asidajsdiasd

Сербия - «Црвена Звезда»

«Интер» афсонаси - Деян Станкович бошқарувидаги мусобақада тенгсиз бўлиб чиқди. Югославия биринчилигини қўшиб ҳисобласак, «Црвена Звезда» 32 бор финишга биринчи бўлиб етиб келди.

Польша - «Легия»

Польша чемпионатида пойга охирига қадар давом этди. Якунда, Жасур Яхшибоев тўп сураётган «Легия» тенгсизга айланди. БУ «Легия»нинг Полшадаги 15-чемпионлиги. Бу нафақат клуб, балки Польша суперлигаси тарихидаги энг яхши натижа! Иккинчи ўринда бораётган «Рух» ва «Груник»да 14 та чемпионлик бор.

32j32ij23j42

Шимолий Македония - «Шкендия»

21 асрга келиб, Шимолий Македония футболида янги гранд пайдо бўлди. «Шкендия» сўнгги тўрт йил давомида 3 бор турнирда ғолиб чиқди. Тўғри, халқаро майдонда клуб мақтанишга қодир натижаларга эришмаган, бироқ Европа Лигасида иштирок этиш учун асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Черногория - «Будучност»

Иккинчи поғонадаги клубдан 24 очко илгарилаб кетган «Будучност» айни дамдаги Чернорогириянинг биринчи рақамли жамоаси саналади. Жамоа ўз тарихида 5 бор финишга биринчи бўлиб етиб келган.

Чехия - «Славия»

Чехияда ҳам яққол фоворит тахтидан тушмоқчи эмас. 3 мавсумдан бери шоҳсупадан тушмаётган «Славия» ўз тарихидаги 7-олтин медалларга эга чиқди. Бу борада яққол пешқадам «Спарта»ни кўрсатиш мумкин. Пойтахт клуби ҳисобида 13 чемпионлик бор.

Швейцария - «Янг Бойз»

Берн шаҳри жамоаси кетма-кет 4 бор ички биринчиликда тенгсиз, деб топилди. Бу клуб тарихидаги 15 ғалаба! Ҳозир «Янг Бойз» 2 поғонадаги рақибидан 25 очко илгарилаб кетган.

mladtgrtgrth

Малта - «Хамрун»

«Хамрун» ҳақида маълумотга эга бўлмасангиз, ажаб эмас. Эътиборлиси шундаки, жамоа 30 йиллик танаффусдан сўнг мусобақа олтин медалларига эга чиқди. Сейду Думбия тўп сураётган клуб бу мавсум Еврокубоклар учун кураш олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар