
КЎЖЧ. Ҳусанов асосий таркибда тушган ўйинда "Манчестер Сити" рақибини "янчиб ташлади"
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ал-Айн" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Учрашувда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" Бирлашган Араб Амирлиги клубини йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб беллашувнинг 8-дақиқасида Гюндонган ҳисобни очди. 27-дақиқада эса Эчеверри ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Бўлим сўнггига келиб, Эрлинг Холанд 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштириб қўйди. Иккичи бўлимнинг 70-дақиқасига келиб, Гюндоган гол урган ҳолда, дубльни расмийлаштирди. Орадан 14 дақиқа ўтиб, захирадан ўйинга қўшилган Оскар Бобб ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу билан бирга, ёзда жамоага келиб қўшилган Райан Шерки 89-минутда гол уриб, ҳисобни йириклаштириб ташлади.
Миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов эса ўйинни асосий таркибда бошлаб, 61 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар