КЎЖЧ. Мессининг жаримадан киритган голи "Интер Майами"га ғалаба келтирди

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг А гуруҳидан ўрин олган "Интер Майами" ва "Порту" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Мазкур беллашувда Маскерано шогирдлари камбек амалга ошириб,ғалаба қозонди — 2:1. Дастлаб баҳснинг 8-дақиқасида португал клуби футболчиси Саму пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошланиши билан мезбонлар ўйинда мувозанатни тиклади. 47-дақиқада Севогиа жамоадошининг узатмасини голга айлантирди. 54-дақиқада эса ҳакам меҳмонлар дарвозасига жарима тўпи белгилади. Ушбу стандарт вазиятдан Лионель Месси супер гол уриб,жамоасининг ғалабасини таминлади. Ушбу муаффақиятдан сўнг маямиликларнинг 2-турдан сўнг тўплаган очколар сони 3 тага етди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!