КЎЖЧ. "Реал" бир киши кам бўлиб, 3 очкони қўлга киритди

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган баҳсда "Реал Мадрид" 3:1 ҳисобида "Пачука"ни мағлуб этди. Ўйин мадридликлар учун омадсиз бошланди. 7-дақиқада ҳимоячи Рауль Асенсио қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Tecno

Аммо бир киши кам бўлиб қолган Алонсо шогирдлари беллашувнинг 35-дақиқасида ҳисобни очди. Гол муаллифи Жуд Беллингем. Биринчи бўлим якунланишига 2 дақиқа қолганда эса Арда Гулер катта саҳнага чиқди ва тайм 2:0 ҳисобида якунланди. Захирадан майдонга тушган Федерико Вальверде 70-дақиқада рақиб дарвозабонини ожиз қолдирди — 3:0. Мексика жамоасининг аъзоси Монтиэль 80-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди — 3:1.

Ушбу ғалабадан сўнг "қироллик" клубининг очколари сони 4 тага етди. Гуруҳнинг иккинчи тўқнашуви "Ал-Ҳилол" ва "РБ Зальцбург" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!