
КЎЖЧ. "Реал" сўнгги турда қийинчиликсиз ғалаба қозонди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати "H" гуруҳининг 3-турида "Реал Мадрид" "Ред Булл Зальцбург" билан тўқнаш келиб, йирик 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб учрашувнинг 40-дақиқасида Винисиус ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқалари якунланаётган пайтда Жуниорнинг узатмасидан Валmверде унумли фойдаланиб, орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида эса Гонсало Гарсия ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, ҳисобни йириклаштирди.
Мазкур тўқнашувдаги барча голлар видеоси!
Ушбу ғалаба орқали мадридликлар гуруҳни пешқадам ҳолда, якунлаб, кейинги босқичга йўл олди. Плей-оффда эса Туриннинг "Ювентус" клуби билан куч синашади.
Фикрлар