Кожо Жоэл: "Ҳаммаси унутилди, энди фақат олға боришимиз керак"

"Динамо" ҳужумчиси Жоэл Кожо "Олимпик" билан ўйиндан кейин клуб ва унинг ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқлиги, ўзаро гаплашиб олингани ва энг аввало жамоа манфаати учун ҳам олға бориш кераклигини айтди.

"Энг аввало бугун ғалаба қозониб, мухлислар ишончини оқлаганимиздан хурсандман. Клуб билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Трансфер билан боғлиқ масала – футболда бўлиб турадиган ҳолат. Ҳаммаси унутилди, ҳеч қандай муаммо йўқ, энди олға боришимиз керак.

Бугунги голим ва ғалаба биз тўғри йўлда эканимизни кўрсатади. Олдимизда мақсадларимиз бор ва бунга бутун жамоа бўлиб ғалабалар эвазига эриша оламиз", - дейди Жоэл Кожо.

Маълумот учун, Кожо Суперлигадаги 7-голини киритиб, тўпурарлик учун курашишда давом этмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!