Кожо Жоэл қора анъанага нуқта қўйди!

Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Мазкур беллашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Наманганликлардан Тома Табатадзе дублга эришган бўлса, яна бир голни Аброр Исмоилов ўз номига ёзиб қўйди. Меҳмонларнинг голини Кожо киритди. 

Шу тариқа, "Динамо" 9 йиллик танаффусдан кейин Наманганда гол урди. "Кўҳна шаҳарликлар"нинг "Навбаҳор"га сўнгги голига 2015 йилда Максимилян Фомин муаллифлик қилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!