Кокорин Шомуродовнинг йўлидан юриши керак

Россияда “Спартак” ҳужумчиси Александр Кокориннинг “Фиорентина”га трансфери кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўз даврида Германия чемпионатида муваффақиятли тўп сурган Сергей Кирьяков ҳам Кокоринга хорижга кетишни маслаҳат бермоқда.

- Александр Кокорин ёш футболчи эмас. Агар у ҳозир хорижга кетмаса, кейин бундай имкон тополмайди. Кейинчалик уни таклиф қиладиган жамоаларнинг савияси “Фиорентина”никидай бўлмайди.  Бу Кокорин учун охирги имконият бўлиши мумкин. “Фиорентина”га ўтса, балки Элдор Шомуродов сингари ўзини кўрсата олар. Шомуродов ҳам энг кучли клубга ўтгани йўқ. Бу Кокоринга ўрнак бўлиши керак, - деди Сергей Кирьяков.

Маълумотларга қараганда, Александр Кокорин айни пайтда “Спартак”да йилига 3 миллион евро маош олмоқда. Агар у “Фиорентина”га ўтадиган бўлса, италияликлар унга йилига 1,7 миллион евро тўлашини маълум қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)