Коларов

“Рома” ҳимоячиси Александар Коларов “Интер”га ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

34 ёшли сербиялик футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга етиб келган. У “нерадзуррилар” билан “1+1” кўринишида шартнома имзолайди.

Коларов “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида 132 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)